platina.uz
Жамият

Қурилиш инспекцияси мансабдори ва банк менежери қўлга олинди

Менежер 3 млрд 650 млн сўм миқдорида кредит олишида ёрдам бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган. 

Қурилиш инспекцияси мансабдори ва банк менежери қўлга олинди

Зарарни камайтириш ва кредит ажратиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг шўба бошлиғи хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзганинг пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлди.

Хусусан, Андижон шаҳрида жойлашган савдо дўконида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланилиб, давлатга қарийб 680 млн сўмлик зарар етказилганлиги юзасидан “Андижон сув таъминоти” АЖ томонидан далолатнома расмийлаштирилган.

Шўба бошлиғи эса мансабдор танишлари орқали зарар миқдорини қайта ҳисоблатиб, камайтириш ва маъмурий чора кўрилишида ёрдам бериш эвазига 30 млн сўм талаб қилган.

ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс дўкон эгасидан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Асака туман филиали Маҳаллабай ишлаш бўлими бош менежери тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 3 млрд 650 млн сўм миқдорида кредит олишида ёрдам бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шу тариқа у жорий йилнинг апрель-май ойларида фуқародан жами 7800 АҚШ доллари олган.

Лекин, бош менежер ваъдасини бажара олмасдан, ушбу пул маблағи ҳисобидан 1000 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида DXX ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid