Канада мағлубиятдан қутилиб қолди, АҚШ Парагвайни ер тишлатди
Қўшма Штатлар вакиллари биринчи бўлимда учта гол уришга эришдилар.

ЖЧ-2026 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Канада — Босния ва Герцеговина ўйини бўлиб ўтди.
Унда мезбонлар иккинчи бўлимда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолдилар.
Канада — Босния ва Герцеговина 1:1
Голлар: Кайл Ларин (79) — Йово Лукич (21).
Канада: Крепо, Ларьи, Жонстон, Корнелиус, Де Фужероль, Эуштакиу, Коне, Бьюкенен, Миллар, Дэвид, Олувасейи.
Босния ва Герцеговина: Василь, Дедич, Катич, Мухаремович, Колашинац, Тахирович, Башич, Мемич, Байрактаревич, Демирович, Лукич.
"D" гуруҳидан ўрин олган АҚШ ва Парагвай ўртасидаги учрашув ҳам якунланди.
Биринчи бўлимда мезбонлар учта гол уришга эришдилар. АҚШ сафида Фоларин Балогун дубл қайд этган бўлса, яна бир голни Рауль Бобадилья ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар футболчиси Маурисио Прадо битта голга жавоб қайтарди.
Учрашувнинг сўнгги сониясида Жованни Рейна ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шу тариқа, учрашув 4:1 ҳисобида АҚШнинг ғалабаси билан якунланди.
АҚШ — Парагвай 4:1
Голлар: 7 - Рауль Бобадилья (автогол), 31 - Фоларин Балогун, 45+5 - Фоларин Балогун - 73 - Маурисио Прадо, 90+8 - Жованни Рейна.
