platina.uz
Жамият

"Қўйлиқ" бозори ёнидаги шубҳали машинадан салкам 35 кг гиёҳвандлик моддалари топилди

ДХХ ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. 

"Қўйлиқ" бозори ёнидаги шубҳали машинадан салкам 35 кг гиёҳвандлик моддалари топилди

34 кгдан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди.

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” бозори ёнида шубҳали тарзда тўхтаб турган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи, 1968 й.т., муқаддам судланган шахс бошқарувидаги автомашинада 1984 йилда Денов шаҳрида туғилган, ҳозирда пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро ҳам борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, автомашина салонида бўлган елим идиш ичида 30 дона ўрамда жами 34 кг 610 гр оғир турдаги гиёҳвандлик воситалари, жумладан, 12 кг 960 гр “опий” ва 21 кг 650 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозим, бундай турдаги гиёҳвандлик воситалари мамлакатимизга хориждан контрабанда йўли билан олиб келинади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий шерикларининг шахсини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid