platina.uz
Жамият

Фирибгарликда айбланган шахс Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Мазкур шахсга нисбатан халқаро қидирув Ўзбекистон Интерпол ММБ томонидан Интерпол каналлари орқали эълон қилинган. 

Фирибгарликда айбланган шахс Молдовадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерполнинг Ўзбекистон ва Молдова Миллий марказий бюролари ҳамкорлигидаги мувофиқлаштирилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Кишинёв шаҳридан муваффақиятли экстрадиция қилинди.

Мазкур шахсга нисбатан халқаро қидирув Ўзбекистон Интерпол ММБ томонидан Интерпол каналлари орқали эълон қилинган.

Унинг жойлашувини аниқлаш ва қўлга олишни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Интерпол ММБ Молдова Интерпол ММБ билан доимий ахборот алмашинувини ҳамда ҳамкорликдаги ҳаракатларни йўлга қўйган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қидирувдаги шахснинг турган жойи аниқланиб, Молдова Республикаси ҳудудида қўлга олинди.

Зарур экстрадиция жараёнлари якунлангач, қидирувдаги шахс жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идораларига топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid