Андижондаги тиббиёт бирлашмасида 4 ходим ҳалок бўлди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари бошланди.

Марҳамат туманидаги тиббиёт бирлашмасининг 4 нафар техник ходими ҳалок бўлди.
Марҳамат туманидаги Марказий поликлиника ҳудудида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида тиббиёт бирлашмасининг 4 нафар техник ходими ҳалок бўлди.
Расмий маълумотга кўра, ҳодиса 10 июн куни Марҳамат туман тиббиёт бирлашмасига қарашли муассаса ҳудудида хизмат вазифаларини бажариш жараёнида юз берган. Оқибатда техник ходимлар И. Нишонов, М. Матхолиқов, Қ. Мамажонов ҳамда Л. Қосимов вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва унга сабаб бўлган омиллар қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.
