Қозоғистон рус газининг Ўзбекистонга импорти оширилишига тайёрлигини билдирди
Газ етказиб беришни 11 миллиард кубометргача оширилиши мумкин.

Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзитини кўпайтиришга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Ерлан Аккенженов журналистларга маълум қилди.
"Бизда бундай имконият бор; барчаси транспорт инфратузилмасига боғлиқ. Қозоғистон томонида ҳамма нарса тайёр. Ҳозир, билишимча, Россия томони Ўзбекистон билан мустақил музокаралар олиб бормоқда", деди Аккенженов.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар етказиб беришни 11 миллиард кубометргача ошириш ҳақида кетмоқда.
Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов апрел ойида қўшма учрашув ўтказишди.
Учрашувда томонлар ёқилғи соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва республикага Россия нефт ва газини етказиб беришни кўпайтиришга келишиб олдилар.
