platina.uz
Сиёсат

Шерзод Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россия президенти администрацияси вакиллари билан учрашди

Бошқарув кадрларини тайёрлашга ихтисослашган замонавий марказ – “Сенеж” бошқарув устахонаси фаолияти билан танишув катта қизиқиш уйғотди. 

Шерзод Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россия президенти администрацияси вакиллари билан учрашди

Москва шаҳрига уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси қатор учрашувлар ўтказди.

Жумладан, Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Администрация раҳбарининг ўринбосари – Президент матбуот котиби Дмитрий Песков, Президентнинг стратегик шериклик ва ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Вадим Титов, Президентнинг жамоат лойиҳалари бошқармаси бошлиғи Сергей Новиков ҳамда Президентнинг АКТ ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Татяна Матвеева билан учрашувлар ўтказди.

Шунингдек, Россиянинг қатор жамоат ва ёшлар тузилмалари, креатив ва медиа ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

Асосий эътибор мунтазам профессионал мулоқотни ривожлантириш, матбуот хизматлари, таҳлил марказлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма таълим тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Бошқарув кадрларини тайёрлашга ихтисослашган замонавий марказ – “Сенеж” бошқарув устахонаси фаолияти билан танишув катта қизиқиш уйғотди.

Ўтказилган учрашувлар томонларнинг медиа ва коммуникациялар соҳасида очиқ мулоқотга, тажриба алмашишга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid