Ўн нафар судья ваколат муддати даврига қайта тайинланди
Тимур Абдраманов муддатсиз даврга Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 10 июндаги қарорига асосан 10 нафар судья судьялик ваколати муддати даврига қайта тайинланди.
Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 10 июндаги қарори билан айрим судларга судьялар тайинланди ва лавозимдан озод этилди.
Жумладан, Абдраманов Тимур Бийсенбайевич — муддатсиз даврга Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси лавозимига тайинланди.
Курбанов Жаъфар Хайруллаевич — Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг тергов судяси лавозимига қайта тайинланди (Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг тергов судяси лавозимидан озод этилди).
Қахрамонов Алижон Қахрамонович — Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг тергов судяси лавозимига қайта тайинланди (Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг тергов судяси лавозимидан озод этилди).
Каримов Жаҳонгир Тўймуротович — Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судяси лавозимига қайта тайинланди (Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судяси лавозимидан озод этилди).
Омонов Умиджон Олимжонович — Фарғона вилоят маъмурий судининг судяси лавозимига қайта тайинланди (Андижон вилоят маъмурий судининг судяси лавозимидан озод этилди).
Қамбаров Насибилло Тохирович — Андижон вилоят маъмурий судининг судяси лавозимига қайта тайинланди (Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судяси лавозимидан озод этилди).
Розумбетов Элмурод Камилжанович — Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси лавозимига қайта тайинланди (Хоразм вилояти Урганч туманлараро иқтисодий судининг судяси лавозимидан озод этилди).
Матмусаев Икроржон Иброхимович — 5 йил муддатга Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди (Андижон вилоят маъмурий судининг судяси лавозимидан озод этилди).
Исаков Зафарбек Баходирович — 5 йил муддатга Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди (Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судяси лавозимидан озод этилди).
Қазақов Махмуд Баходирович — 5 йил муддатга Хоразм вилояти Урганч туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди (Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси лавозимидан озод этилди).
