platina.uz
Жамият

Терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди

Улар Суриядаги “Ғуроба катибаси” террористик ташкилоти медиа-блогери, Қирғизистон фуқароси Абдулмуҳсин Усмоновнинг таъсирига тушишган. 

Терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди

Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан Ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда терроризмни молиялаштириш жиноятини содир этган бир гуруҳ шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи, 1987 ва 1998 йиллар оралиғида туғилган 8 нафар фуқаро Сурия давлатидаги “Ғуроба катибаси” террористик ташкилоти медиа-блогери, Қирғизистон Республикаси фуқароси, 1996 й.т. Абдулмуҳсин Усмоновнинг ғоявий-психологик таъсирлари оқибатида унга тегишли ҳисоб-рақамларга пул ўтказиб беришган.

​“Саад Мухтор” тахаллусли мазкур шахс “Телеграм” мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган. Тўпланган маблағлар эса Суриядаги террорчилар учун сарфланган.

​Суд ҳукми билан қонунбузарларнинг 7 нафарига 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 1 нафарига 4 йил 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

​Жиноят Кодексининг 155-3-моддасига кўра, терроризмни молиялаштириш – 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid