platina.uz
Жамият

Таҳлил: Тошкентда уй-жой ижараси таклифлари камайди

Энг юқори ижара нархлари Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасаройда шаклланди. 

Таҳлил: Тошкентда уй-жой ижараси таклифлари камайди

Тошкент уй-жой ижара бозори таҳлил қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2026 йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги уй-жой ижара бозори таҳлил қилинди.

Умумий медиан ижара нархи 550 АҚШ доллари даражасида сақланиб қолди.

2026 йил май ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг умумий медиан нархи 550 долларни ташкил этди. Бу апрел ойидаги кўрсаткич билан бир хил, 2025 йил май ойидагига нисбатан эса 10% юқори.

Ижара таклифлари сони сезиларли даражада қисқарди.

Май ойида ижара эълонлари сони 18,1 мингтага тушди. Бу апрель ойидаги 22,8 мингта эълонга нисбатан қарийб 21% кам:

- 2026 йил январь–март: 22,6 мингта (ўртача)

- 2026-йил апрель: 22,8 мингта

- 2026-йил май: 18,1 мингта

Таклиф ҳажми бўйича Мирзо Улуғбек тумани етакчи.

Эълонларнинг энг катта қисми учта туманда жамланган:

- Мирзо Улуғбек: 16,9%

- Миробод: 12,9%

- Юнусобод: 12,6%

Топ 3 та туман жами таклифларнинг 42,4%ини қамраб олди.

Энг юқори ижара нархлари Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасаройда шаклланмоқда.

Тошкент ижара бозорида ҳудуд омили нархга сезиларли таъсир қилмоқда. Айниқса 3 хонали ва 4+ хонали уй-жойлар бўйича қиммат ва арзон ҳудудлар ўртасидаги тафовут 2 баробардан юқори.

Хоналар сони бўйича энг қиммат ва нисбатан арзон ҳудудлар:

- 1 хонали: Мирободда 600 доллар, Олмазор, Сергели ва Учтепада 350 доллар

- 2 хонали: Миробод ва Шайхонтоҳурда 700 доллар, Сергели ва Учтепада 400 доллар

-3 хонали: Миробод ва Шайхонтоҳурда 1000 доллар, Сергели ва Учтепада 450 доллар

- 4+ хонали: Мирободда 1150 доллар, Яккасаройда 1100 доллар, нисбатан арзон ҳудудларда 500-550 доллар.

Бозорнинг асосий сегменти 2 хонали хонадонлар бўлиб қолмоқда.

Май ойида ижара эълонларининг 86%га яқини 2 ва 3 хонали хонадонлар ҳиссасига тўғри келди.

- 2 хонали хонадонлар: 59,6%

- 3 хонали хонадонлар: 26,0%

- 1 хонали хонадонлар: 10,9%

- 4+ хонали хонадонлар: 3,5%

Хоналар кесимида нарх динамикаси турлича шаклланди.

- 1 хонали: 400 доллар, йиллик ўсиш 14,3%

- 2 хонали: 500 доллар, йиллик ўзгариш 0,0%

- 3 хонали: 700 доллар, йиллик ўзгариш 0,0%

- 4+ хонали: 800 доллар, йиллик пасайиш 20,0%

Хулоса: 2026 йил май ойида Тошкент ижара бозорида умумий медиан нарх барқарор сақланиб қолди. Бироқ ҳудудлар ва хоналар сони кесимида тафовут юқорилигича қолмоқда. Бозор таклифи асосан 2 хонали хонадонлар атрофида жамланган. 1 хонали хонадонларда нархларнинг йиллик ўсиши юқори, 4+ хонали сегментда эса пасайиш кузатилмоқда.

Инвесторлар учун: 1 хонали хонадонлар нархининг йиллик ўсиши ушбу сегментда ликвидлик нисбатан юқори эканини кўрсатади.

Ижарачилар учун: 1 хонали хонадонларда нарх босими юқорироқ. 4+ хонали хонадонларда эса келишув имконияти кенгроқ бўлиши мумкин.

Мулкдорлар учун: ижара нархини белгилашда шаҳар бўйича умумий медианага эмас, аниқ туман, хоналар сони ва сегментдаги таклиф ҳажмига таяниш муҳим.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid