Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари билан учрашди
Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик, савдо, инвестициялар ҳамда шерикликнинг янги йўналишлари хусусида фикр алмашди.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари Девид Фогел билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, савдо, инвестициялар ҳамда шерикликнинг янги йўналишлари хусусида фикр алмашди.
“Ҳозирда Америка бизнес доиралари мамлакатимиздаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларга тобора катта қизиқиш билдирмоқда. Ушбу эътибор яқин истиқболда аниқ келишувлар, янги иш ўринлари ва иқтисодиёт учун кенг имкониятларга айланиши жуда муҳим”, — деди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Шунингдек, суҳбат чоғида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли мулоқотни ва амалий алоқаларни йўлга қўйишга кўмаклашиб келаётган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолияти алоҳида кўриб чиқилди.
