platina.uz
Жамият

Тошкент вилояти ҳокимига ҳам ўринбосарлар тайинланди

Руслан Кунаров Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади. 

Тошкент вилояти ҳокимига ҳам ўринбосарлар тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди.

Кунаров Руслан Рустамович Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур лавозим Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан бошқа ҳудудлардан фарқли равишда Тошкент вилояти учун жорий этилди.

Руслан Кунаров 1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислигига эга.

Тайинловга қадар Янгийўл туманидаги “BIO KORM” хусусий корхонасининг Ишлаб чиқариш масаласи бўйича маслаҳатчиси вазифасида хизмат қилаётган эди.

Мамажонов Жаҳонгир Анваржонович Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Мамажонов 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган. Молия ва иқтисодиёт, халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислигига эга.

Тайинловга қадар АҚШдаги "GM Group” компаниялари бош директори вазифасида хизмат қилаётган эди.

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid