Қарши туманида газ қуйиш шохобчаси портлади
Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Қарши туманида газ қуйиш шохобчаси портлади.
Бугун, 8 июн куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти ФВБга, Қарши тумани, “Чаман” МФЙда жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса жойига зудлик билан қутқарув бўлинмалари етиб бориб, портлаш оқибатида юзага келган ёнғин бартараф этилмоқда.
Қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади ФВВ хабарида.
Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
