platina.uz
Маданият

Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос Иброҳим Ғофуров вафот этди

У жаҳон адабиётининг “Жиноят ва Жазо”, “Телба”, “Қиморбоз”, “Азизим”, “Алвидо, қурол”, “Чол ва Денгиз”, “Қиёмат”, “Чингизхоннинг оқ булути” ва бошқа асарларини ўзбек тилига ўгирган. 

Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос Иброҳим Ғофуров вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос, танқидчи ва таржимон Иброҳим Ғафуров 89 ёшида вафот этди.

Ёзувчи таржимон, танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилди. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факултетида ўқиди. 1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади. 1995 йилда “Миллий тикланиш” демократик партиясини ташкил этиш ташаббускори бўлди. У мазкур партиянинг раиси (1996 йилдан), “Миллий тикланиш” газетасининг бош муҳаррири эди.

Иброҳим Ғафуров “Гўзалликнинг олмос қирралари” (1964) “Унитилмаган боғ” (1965), “Жозиба” (1970), “Ёнар сўз” (1973), “Ям-яшил дарахт” (1976), “Юрак -аланга” (1980). “Лириканинг юраги” (1982), “Шеърият — изланиш демак” (1984), “Ўттиз йил изҳори” (1987), “Тил эркинлиги” (1998) сингари адабий танқидий, бадиа китоблар муаллифи.

Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг “Жиноят ва Жазо”, “Телба”, “Қиморбоз” (Доcтоевский), “Азизим” (Мопассан), “Алвидо, қурол”, “Чол ва Денгиз” (Э.Хемингуей), “Қиёмат”, “Чингизхонниг оқ булути” (Чингиз оқ булути), “Ёнғин” (В.Распутин) сингари асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Ўзбекистон ёшлари мукофоти (1989) лауреати, “Дўстлик” ордени соҳиби (1995).

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid