platina.uz
Сиёсат

Белгия Тошкентда элчихона очади

Икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 2020 йилдаги 70 миллион доллардан 2024 йилда 212,7 миллион долларга ошди. 

Белгия Тошкентда элчихона очади

Белгиянинг нуфузли “Eureporter” ва “Eureflect” нашрларида Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликнинг янги ривожланиш босқичига бағишланган “Белгия Тошкентда элчихона очмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақолада ёзилишича, сўнгги ўн йилликда Ўзбекистон ва Белгия ўртасидаги дипломатик ва иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада ривожланди. Белгиянинг Тошкентда элчихона очиш қарори шунчаки маъмурий қадам эмас, балки Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий ва иқтисодий аҳамиятининг ортиши ва Европа билан минтақавий стратегик муносабатларнинг кенгайишидан далолат беради.

Белгия Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йилда тан олган ва расмий дипломатик алоқалар 1992 йилда ўрнатилган. 1995 йилдан бери Ўзбекистоннинг Брюсселда элчихонаси фаолият юритиб, Европа Иттифоқи ва Белгия билан доимий мулоқотни таъминлаб келмоқда. Янги Тошкентда элчихона очилиши икки томонлама муносабатларда янги босқич ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги муҳимлигига белгидир.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа билан очиқ ва дипломатик интеграция сиёсати Европа ҳукуматлари учун Ўзбекистонни стратегик ҳамкор сифатида кўришга замин яратди.

Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йилда Брюсселга ташрифи ва қирол Филипп билан учрашуви икки давлат ўртасида савдо, сармоя, логистика ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини берди.

Нашрларда қайд этилишича, парламентлараро дўстлик гуруҳлари ва вазирлар даражасидаги алоқалар икки мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлигини институционал асосда мустаҳкамлайди. Бу механизмлар савдо, туризм, таълим ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 2020 йилдаги 70 миллион доллардан 2024 йилда 212,7 миллион долларга ошди. Ўзбекистон асосан саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат ва кимё маҳсулотлари экспорт қилади, Бельгиядан эса машиналар, саноат ускуналари, фармацевтика ва технологик қисмлар импорт қилинади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid