platina.uz
Маданият

Актёр Жеймс Хенди Лос-Анжелесда ўлдириб кетилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, 44 ёшли ўгай ўғли Майкл Гледхилл уни пичоқлаган. 

Актёр Жеймс Хенди Лос-Анжелесда ўлдириб кетилди

Variety нашрининг хабар беришича, "Логан" ва "Жуманжи" фильмларидаги роллари билан танилган америкалик актёр Жеймс Хенди Лос-Анжелесда ўлдириб кетилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, унинг 44 ёшли ўгай ўғли Майкл Гледхилл уни пичоқлаган.

Ҳодисадан сўнг, гумондор полицияга мурожаат қилиб, воқеа ҳақида хабар берган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари актёрни уйининг ҳовлисида оғир яраланган ҳолда топишган. У шифохонага олиб кетилган, аммо шифокорлар уни қутқара олмаган.

Майкл Гледхилл полицияга мурожаат қилиб, воқеани тан олган. У ҳибсга олинган ва гаров пули 2 миллион доллар қилиб белгиланган.

Жеймс Хенди бир неча ўн йиллик умрини кино ва телевидениега бағишлаган. Унинг актёрлик фаолияти 1970 йилларда бошланган. Бу вақт ичида у ўнлаб фильмлар ва сериалларда, жумладан, "К-911", "Жуманжи", шунингдек, "Қаср", ва бошқа бир қатор машҳур сериалларда рол ўйнаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid