platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни табриклади

Қирғизистон 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланди. 

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июн куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қирғиз Республикаси Президенти ва қардош халқини мамлакатнинг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий табриклади.

Ўзбекистон етакчиси мазкур муваффақият Қирғизистоннинг фаол ташқи сиёсати ҳамда минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилаётганининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.

Томонлар халқаро майдонда яқиндан мувофиқлаштирув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Олий даражадаги учрашувлар давомида эришилган, энг аввало, иқтисодиёт, транспорт, энергетика соҳаларида, маданий-гуманитар йўналишдаги келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid