platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Гонконг ўзаро визасиз режим жорий этиши мумкин

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тошкентда Гонконг махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари билан учрашди. 

Ўзбекистон ва Гонконг ўзаро визасиз режим жорий этиши мумкин

Ўзбекистон ва Гонконг ўзаро визасиз режим жорий этиши мумкин.

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Тошкентда Гонконг махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Жон Ли Каччиу билан учрашди.

Гонконг раҳбарининг ташрифи Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлайди.

Музокаралар давомида инвестициялар, молия, рақамлаштириш, сунъий интеллект, транспорт ва логистика соҳаларидаги истиқболли йўналишларни муҳокама қилинди.

Гонконгнинг халқаро молия ва бизнес маркази сифатидаги тажрибаси ҳамда салоҳияти Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва илғор лойиҳаларни рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутишини таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудлараро шерикликни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги бевосита мулоқотларни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида Ўзаро визасиз режимни ўрнатиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимни тузиш нияти бўйича Вербал ноталар алмашилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid