platina.uz
Жамият

Наманган ИИБ терговчиси ва адвокат ушланди

Дастлаб адвокат фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ҳал қилиш эвазига 40 минг доллар олган. Терговчи эса адвокатдан 30 минг доллар олаётганда қўлга тушди. 

Наманган ИИБ терговчиси ва адвокат ушланди

Терговчи ва адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Наманган вилояти ИИБ Тергов бошқармаси терговчиси ўзининг иш юритувида бўлган, Чуст туманида яшовчи, 2006 й.т. фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб, тугатиб юбориш эвазига ишга алоқадор бўлмаган адвокат орқали 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлар ҳайъати адвокати гумонланувчининг отасидан 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, адвокатдан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида терговчининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан, адвокатга эса ЖКнинг 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid