platina.uz
Жамият

1,5 гектар ерни 750 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У мазкур ишни архитектура ва кадастр тизимларида ишловчи мансабдор танишлари ёрдамида амалга оширишни мўлжаллаган.   

1,5 гектар ерни 750 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

1,5 гектар ер учун 750 минг доллар сўраган шахс ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ер майдонини ноқонуний расмийлаштириб бериш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган. У Янгийўл туманида жойлашган ҳамда давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини архитектура ва кадастр тизимларида ишловчи мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 750 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузар сўралган пул маблағи ҳисобидан олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid