platina.uz
Жамият

Солиқ, "Ўзбекнефтгаз" ва хусусий корхоналар масъуллари 643,2 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Улар Шўртан газ-кимё мажмуасига берилган 5,3 трлн сўмлик хизматлар ҚҚСдан озод этилган бўлса-да, бюджетда асоссиз равишда ҚҚС маблағини ҳосил қилишган. 

Солиқ, "Ўзбекнефтгаз" ва хусусий корхоналар масъуллари 643,2 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Бюджет маблағларининг 643,2 млрд сўми талон-торож қилинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Солиқ қўмитаси комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бошқармаси билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “SH.G.” МЧЖ, “S.E.” МЧЖ ҚК, “A.” МЧЖ ва “E.E.” МЧЖ ҚКнинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси масъул шахслари ўзаро тил бириктиргани аниқланди. Улар Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича берилган 5,3 трлн сўмлик хизматлар ҚҚСдан озод этилган бўлса-да, ҚҚС суммасини электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний киритиб, бюджетда асоссиз равишда ҚҚС маблағини ҳосил қилиб, ушбу маблағни “A.” МЧЖнинг ҳисоб рақамига қайтарилишига ва “S.E.” МЧЖ ҚКнинг давлат олдидаги кредиторлик қарздорликларининг йўқ қилинишига эришиб, 643,2 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid