Сергелида туну кун ишловчи янги туризм кўчаси ташкил этилади
Кўчадаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва замонавий инфратузилма яратиш ишларини молиялаштириш учун 5 млрд сўм маблағ ажратилади.

Тошкентнинг Сергели туманида 24/7 режимида ишловчи янги туризм кўчаси ташкил этилади.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Сергели туманида замонавий туризм инфратузилмасини яратишга оид муҳим қарорни имзолади. Унга кўра, тумандаги Янги Сергели кўчасида 24/7 режимида туну кун ишлайдиган туризм кўчаси барпо этилади.
Кўчадаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва замонавий инфратузилма яратиш ишларини молиялаштириш учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Пул Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Ажратилган маблағларнинг ижроси бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳр Кенгашига ҳисобот киритилади. Қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Худайбергенов зиммасига юклатилган.
