platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи яна бир поғонага кўтарилди

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини барқарор даражасидан ижобий даражага ўзгартирди. 

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи яна бир поғонага кўтарилди

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи яна бир поғонага кўтарилди.

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “Stable" - барқарор даражасидан “Positive" - ижобий даражага ўзгартирилганини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева:

"Бу халқаро инвесторлар томонидан мамлакатимизга билдирилган юксак ишонч белгисидир", - дея таъкидлади.

Бу нимани англатади?

Бу халқаро рейтинг агентлиги мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом этаётгани ва келгусида рейтингнинг янада яхшиланиши учун реал асослар мавжудлигини тан олганини англатади.

Бу ўзгариш мамлакат учун амалий жиҳатдан ҳам катта аҳамият касб этади. Чунки халқаро инвесторлар ва молия институтлари рейтингнинг ўзигагина эмас, балки унинг келажакдаги йўналишига ҳам катта эътибор қаратади.

Ҳозирги замонда дунё бўйлаб содир бўлаётган турли нотинчликлар ва иқтисодий қийинчиликларга қарамай Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси ва мамлакат иқтисодиётининг тобора барқарор ҳамда рақобатбардош бўлиб бораётганининг яна бир ёрқин исботидир.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid