platina.uz
Спорт

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 50 миллион еврога етди

Ҳусановнинг қиймати қарийб 43 фоизга ошди. Бу эса аввалги нархига нисбатан 1,4 баробар ўсишни англатади.

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 50 миллион еврога етди

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 50 миллион еврога етди.

Transfermarkt порталига кўра, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 15 миллион еврога кўтарилиб, 50 миллион еврога етди.

Бунинг натижасида Ҳусанов Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси ҳамда Англия Премьер-лигасидаги энг қиммат постсовет макони вакилига айланди.

Шу тариқа, Ҳусановнинг қиймати қарийб 43 фоизга ошди. Бу эса аввалги нархига нисбатан 1,4 баробар ўсишни англатади.

Ўзбекистонлик ҳимоячининг нархи сўнгги мавсумдаги барқарор ўйинлари ва "Манчестер Сити" сафидаги ишончли ҳаракатлари ортидан оширилди. Янги баҳо билан Ҳусанов айни пайтда Осиё қитъасининг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid