platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева Венада халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ўзбекистонликлар билан учрашди

Халқаро тажриба орттириш, профессионал жиҳатдан ўсиш, ватан ҳамда жаҳонга наф келтиришни истайдиган ёш ўзбекистонликлар доимо қўлланиши таъкидланди. 

Саида Мирзиёева Венада халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ўзбекистонликлар билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Венада халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ўзбекистонликлар билан учрашди.

"Кеча Вена шаҳрида халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ватандошларимиз билан учрашдим. Улар ўз меҳнати, билими ва масъулиятлилиги билан кун сайин мамлакатимизга бўлган ишончни юксалтириб келмоқда", дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Ватандан узоқда бўлишларига қарамай, Ўзбекистон билан мустаҳкам алоқани сақлаб қолаётганлари айниқса таҳсинга лойиқ. Бу каби учрашувлар ҳар сафар ўзгача фахр туйғусини уйғотади. Юртдошларимиз юқори касбий маҳорати билан халқаро майдонда ўз сўзи ва ўрнига эга бўлаётгани ҳамда глобал вазифалар ечимида фаол иштирок этаётганини кўриш кишини руҳлантиради, қувонтиради.

"Бундай малакали мутахассислар сафи янада кенгайиши жуда муҳим. Биз халқаро тажриба орттиришни, профессионал жиҳатдан ўсишни, ватанимиз ҳамда жаҳонга наф келтиришни истайдиган ёш ўзбекистонликларни доимо қўллаб-қувватлаймиз", дея хулоса қилди ПА раҳбари.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid