platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми ўсди

2026 йилнинг I чорагида микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми 11,2 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 8 баробарга кўп. 

Ўзбекистонда исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми ўсди

Ўзбекистонда исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми ўсди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида айтилади.

2026 йилнинг I чорагида микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми 11,2 млрд сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 8 баробарга ошган.

Кўрсатилган хизматларнинг асосий қисмини “Муробаҳа” шартномаси ташкил этиб, уларнинг ҳажми 7,7 млрд сўмга ёки жами хизматларнинг 69 фоизига тенг бўлди. Шунингдек, “Музораба” хизматлари 2,1 млрд сўмни (19 фоиз), “Исломий ижара” хизматлари эса 1,4 млрд сўмни (12 фоиз) ташкил этди.

Мижозлар таркибида юридик шахслар етакчилик қилиб, улар ҳиссасига 5,2 млрд сўмлик хизматлар тўғри келди.

Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар улуши мос равишда 2,9 млрд сўм ва 3,1 млрд сўмни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида хизматларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 10,6 млрд сўмлик исломий молиялаштириш хизматлари кўрсатилди. Наманган вилоятида эса ушбу кўрсаткич 670 млн сўмни ташкил этди.

Натижалар исломий молиялаштириш хизматларига бўлган талаб ортиб бораётганини ҳамда микромолия бозорида ушбу йўналиш босқичма-босқич ривожланаётганини кўрсатмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid