platina.uz
Сиёсат

Венада тарихий кун: Глобал кун тартибини Ўзбекистон бошлаб берди

Саида Мирзиёева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Венадаги БМТ сессиясида барча давлатлар ичида биринчи бўлиб Миллий маъруза билан чиқиш қилди. 

Венада тарихий кун: Глобал кун тартибини Ўзбекистон бошлаб берди

Бугун Венада глобал хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни белгиловчи энг йирик платформа — БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди.

Дунёнинг 175 давлатидан 1,5 мингдан зиёд юқори мартабали вакиллар, вазирлар ва халқаро экспертларни жамлаган ушбу анжуман Ўзбекистон дипломатияси ва давлат сиёсати учун янги тарихий босқични бошлаб берди.

Вена саммитида Ўзбекистонга кўрсатилаётган мисли кўрилмаган эҳтиром Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаган стратегик ислоҳотлари, инсон қадрини улуғлашга қаратилган сиёсати ва фаол халқаро ташаббуслари жаҳон миқёсида тўлиқ тан олинганининг яққол исботидир.

Апрель ойида Ўзбекистон ушбу БМТ Комиссиясига илк бор аъзо бўлган эди. Бугун эса Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси барча давлатлар ичида биринчи бўлиб Миллий маъруза билан чиқиш қилди.

Унда Саида Мирзиёева Ўзбекистонда одил судлов, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик профилактикаси ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан нутқ сўзлади.

“Кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик чегара билмайди. Шу сабабли уларга қарши очиқ мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорлик орқали биргаликда курашишимиз зарур”, - деди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid