platina.uz
Жамият

Жиззахда ўзини ФВБ вакили сифатида таништириб, пул ундириб юрганлар аниқланди

Улар савдо дўконлари, умумий овқатланиш масканлари, ўрмон фонди объектлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бошқа субъектлар билан шартнома тузган. 

Жиззахда ўзини ФВБ вакили сифатида таништириб, пул ундириб юрганлар аниқланди

Ижтимоий тармоқларда ва фуқаролар орасида Бахмал туманида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларидан ўзини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими сифатида таништириб пул маблағлари олинаётгани юзасидан хабарлар тарқалди.

Жиззах вилояти ФВБ мазкур ҳолатга изоҳ берди.

Аниқланишича, Жиззах вилояти Зомин тумани Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтказилган “Ёнғин хавфсизлиги давр талаби” МЧЖ ёнғин техник воситаларини назоратдан ўтказиш, содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича кўмаклашиш ҳамда йўриқнома бериш фаолияти билан шуғулланади.

Мазкур МЧЖ томонидан Бахмал туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбариятини олдиндан огоҳлантирмасдан, 2025 йил декабр ойи давомида тумандаги тадбиркорлик объектлари — савдо дўконлари, умумий овқатланиш масканлари, ўрмон фонди объектлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бошқа субъектлар билан МЧЖ низомига мувофиқ шартномалар тузилиб, йиллик тўловлар ундирилганлиги маълум бўлди.

"Мазкур МЧЖнинг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларига ҳеч қандай ташкилий, ҳуқуқий ёки идоравий алоқадорлиги мавжуд", дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid