platina.uz
Жамият

"Сирли маҳсулот" сабаб андижонлик дўкондорга жиноят иши очилди

Ашёвий далил сифатида мусодара қилинган жами 11 кг "Keto coffee mix" маҳсулоти таркибида "сибутрамин" кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд. 

"Сирли маҳсулот" сабаб андижонлик дўкондорга жиноят иши очилди

Таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди.

Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Марҳамат тумани марказидаги савдо мажмуасида 1991 й.т. фуқаро шартли харидорга 900 дона “Keto coffee mix” маҳсулотини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу маҳсулот Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси”да жойлашган дўкондан харид қилинганлиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди.

Натижада Андижон шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқарога тегишли дўкондан жами 480 дона “Keto coffee mix” маҳсулоти олинди.

Таъкидлаш лозимки, ашёвий далил сифатида мусодара қилинган жами 11 кг “Keto coffee mix” маҳсулоти таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, республикамиз ҳудудида унинг муомаласи таъқиқланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid