platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни имзолади

Автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилади. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни имзолади

Остонага амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳузурида Инвестиция ва савдо соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

“Йўл харитаси”да автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика, қурилиш материаллари, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Ҳужжат жорий йил апрел-май ойларида икки давлат раҳбарларининг Бухоро ва Туркистон шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувларида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid