Шавкат Мирзиёев марҳум ижодкорларни тақдирлади
Ҳаёти давомида унутилмас хизмат қилиб, сермазмун умри ва юксак инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган марҳум ижодкорлар мукофотланди.

Умри давомид санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган, жамиятимизда эзгулик ва меҳр-оқибат, ватанпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш йўлида унутилмас хизмат қилиб, сермазмун ҳаёти ва юксак инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган қуйидаги марҳум ижодкорлар мукофотланди:
«Буюк хизматлари учун» ордени билан
Аббосов Шуҳрат Солихович - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, кинорежиссёр
Аъзамов Ғани - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Ёқубов Одил - Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси
Садриева Зайнаб - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Умаров Ҳамза - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Юнусов Обиджон - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Ҳошимов Ўткир - Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Зуннунова Саида - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира ва ёзувчи
Ҳамидова Манзура - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Ҳотамов Орифхон - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Алихўжаев Ўлмас - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Болтаева Икрома - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Ёқубова Марям - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Зокиров Жамшид Каримович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр
Нурматов Ҳожиакбар - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Отахонов Очилхон - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Раҳматов Диас Ниғматович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр
Ризаева Юлдуз - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актриса
Саиджонов Ўлмас - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Тожиев Тўлқин Жўраевич - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
«Дўстлик» ордени билан
Ғоипов Даврон - эстрада хонандаси
Мамадалиев Расулқори - хонанда ва созанда
Ртвеладзе Эдуард Васильевич - академик, археолог ва санъатшунос олим
Садуллаев Санжар Лутфуллаевич - дубляж актёри
