platina.uz
Спорт

“Манчестер Сити” делегацияси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистонда профессионал футболни янада ривожлантириш, иқтидорли ёш футболчиларни селекция қилиш ва мураббийлар малакасини ошириш йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилинди. 

“Манчестер Сити” делегацияси Ўзбекистонга келди

“Манчестер Сити” футбол клуби делегацияси Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби, “Кинкладзе Глобал” ҳамда “SMH Sports” компаниялари делегацияси билан учрашув ташкил этилди. Унда Спорт вазирлиги, МОҚ ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.

​Томонлар Ўзбекистонда профессионал футболни янада ривожлантириш, иқтидорли ёш футболчиларни селекция қилиш ва мураббийлар малакасини ошириш йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда “City Football Group” билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллий профессионал клублари билан шериклик алоқаларини ўрнатиш, ёш футболчилар учун “Манчестер Сити” методикаси асосида махсус тайёргарлик дастурларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

​Ўз навбатида, Англия клубининг ҳамкорлик дастури бўйича директори Жонатан Смит ўзбек футболи дунё эътиборига тушганини алоҳида таъкидлаб, меҳмонларда мамлакатимиздаги иқтидорли ёшларни кўздан кечиришга катта қизиқиш уйғонганини қўшимча қилди.

​Ташриф доирасида меҳмонлар “Олимпия шаҳарчаси” инфратузилмаси, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари машғулот жараёнларини кўздан кечириш баробарида ҳудудлардаги қатор клубларнинг фаолияти билан ҳам танишишиши кўзда тутилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid