Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида салкам эллик киши вафот этди.

Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.
Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳудуддаги поезд ҳалокати сабаб 47 киши ҳалок бўлди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитой раисига ҳам таъзия йўллаганди.
