platina.uz
Жамият

ИИБ Тезкор қидирув хизмати тезкор вакили ушланди

У тақиқланган материаллар бўйича ишни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига воситачидан 2,5 млн сўм олган. 

ИИБ Тезкор қидирув хизмати тезкор вакили ушланди

Текширувни “босди-босди” қилишни ваъда берган ИИБ ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда коррупция билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл ва унинг 2009 й.т. қизини телефонларида диний мазмундаги таъқиқланган материаллар аниқланганлиги ҳолати юзасидан вилоят ИИБ томонидан ўтказилаётган текширув ҳаракатларини танишлари орқали уларнинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 3 млн сўм олган вақтида мазкур туманда истиқомат қилувчи, 1978 й.т. шахс ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу масалани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига воситачидан 2,5 млн сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати тезкор вакили ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ИИБ ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан, воситачилик қилган шахсга нисбатан эса ЖКнинг 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid