platina.uz
Жамият

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилди

 Энг кўп ҳуқуқбузарлик пойтахтнинг Сергели, Олмазор, Яккасарой ҳамда Шайхонтоҳур туманларида қайд этилган. 

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.

Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 2026-йил ўтган 4 ойи давомида ўтказилган ер назорат тадбирлари натижасида 997 та (13,9 гектар) ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган.

Энг кўп ҳуқуқбузарлик пойтахтимизнинг Сергели, Олмазор, Яккасарой ҳамда Шайхонтоҳур туманларида қайд этилган.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 581 та (5 гектар) ер қонун бузилиш ҳолати фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилган.

Ер участкаларини қайтариш ва уларда қурилган иморатларни бартараф этиш бўйича 243 та (4,6 гектар) ер майдони билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан судларга даъво аризалари киритилган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд бўлган 4 та иш ҳужжати ўрнатилган тартибга мувофиқ прокуратура органларига юборилган.

Юқоридаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг 937-сон Қонуни талабларига мутаносиб бўлмагани учун ҳам ушбу жойларда ер ва кадастр назорати тадбирлари амалга оширилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid