platina.uz
Жамият

Эртага хизмат машинасида ишга борганлар интизомий жазога тортилиши мумкин

Давлат ташкилотлари ва идоралари ходимлари акция ўтказиладиган кунларда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

Эртага хизмат машинасида ишга борганлар интизомий жазога тортилиши мумкин

Эртага, 25 май куни хизмат машинасидан фойдаланган давлат ишчилари одоб-ахлоқ (этика) қоидаларини бузган деб топилади ва интизомий жазога тортилиши мумкин.

2026 йил 25 мартдаги “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умумиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 46-сонли фармонга кўра, 2026 йилнинг 1 май кунидан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади.

Фармонга кўра, давлат ташкилотлари ва идоралари ходимлари томонидан акция ўтказиладиган кунларда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади ва ушбу саналар иш кунларига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

Мазкур ташаббус автомобиллардан чиқадиган зарарли газларни камайтириш орқали аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини қисқартириш ва экологик барқарор муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.

Маълумот учун, 2025 йил 25 ноябрдаги “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-229-сонли фармонга асосан, Махсус комиссиясига транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш бўйича ваколат берилган. Махсус комиссия томонидан қабул қилингин қарор ва кўрсатмалар барча давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

“Автомобилсиз кун” акцияси доирасида вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, мазкур кунларда экологик маданиятни оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари, оммавий юришлар ва жамоатчилик акциялари ташкил этиб келинмоқда”, дейилади Экология қўмитаси ахборотида.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid