platina.uz
Жамият

Андижонда ер савдоси сабаб қатор мансабдорлар қўлга олинди

Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси участка бошлиғи ер эвазига 40 минг доллар талаб қилган. 

Андижонда ер савдоси сабаб қатор мансабдорлар қўлга олинди

Ноқонуний ер савдоси ортидан мансабдорлар қўлга олинди.

Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси 2-Шаҳрихон бўлими 3-гидроучасткаси бошлиғи чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидаги 30 сотих ер майдонини ижара асосида фойдаланиши учун мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 40,5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

У олдиндан 20 минг доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси бўлим бошлиғи алоқадор эканлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва 20 минг доллардан 3 минг долларни олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракати фош этилди.

Бундан ташқари, ушбу ер майдонидан ижара асосида фойдаланиб келаётган Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси 2-Шаҳрихон бўлими 3-гидроучасткаси ходими ерни бериш учун 19 минг АҚШ доллари талаб қилганлиги ҳолати ҳам тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Олтинкўл туманидаги таълим муассасаси директори хизмат мавқеидан фойдаланиб, мазкур муассаса ҳудудидаги 1,1 гектар ер майдони хусусий автомактаб томонидан аукцион орқали ютиб олинган бўлишига қарамай, ушбу масъулияти чекланган жамият ва таълим муассасаси ўртасида тузилган келишув шартномасини тасдиқлаб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid