Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпиони бўлди
Бу унинг "ан-Насср" таркибидаги илк расмий соврини саналади.

Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпиони бўлди. Бу унинг "ан-Насср" таркибидаги илк расмий соврини саналади.
Саудия Арабистони Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган учрашув якунланди.
“Ан-Насср” - “Дамак” 4:1
Голлар: 34 - Садио Мане, 52 - Кингсли Коман, 58 - Морлайе Силла, 63 - Криштиану Роналду, 81 - Криштиану Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Саудия клубига 2023 йил қўшилганди. Бунгача у Англия, Испания, Европа чемпионлиги ва бошқа совринларни қўлга киритган.
