Алишер Машарипов Янгибозор тумани ҳокими этиб тайинланди
У аввал туман ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.

Машарипов Алишер Шарифбаевич- халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янгибозор тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Алишер Машарипов бунга қадар Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Бунга қадар Руслан Жуманиёзов Янгибозор тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган. У Ҳазорасп туманига раҳбар этиб тайинланди.
