Тошкент шаҳри уй-жой бозорида фаоллик пасайди
Апрел ойида умумий эълонлар сони 44,5 мингтани ташкил қилган. Бу март ойидагига нисбатан 13,4 фоизга кам, эълонлар сонида бирламчи бозор улуши кўпайди.

Тошкент уй-жой бозори таҳлили эълон қилинди. Нархлар умумий бозорда кескин ўзгармаган, бироқ сегментлар кесимида фарқ кучаймоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2026 йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар нархи ва бозорнинг фаоллиги таҳлил қилинди.
Апрел ойида уй-жой бозорида фаоллик пасайди. Мазкур даврда умумий эълонлар сони 44,5 мингтани ташкил қилган. Бу март ойидагига нисбатан 13,4%га, ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 17,7%га кам.

Эълонлар сонида бирламчи бозор улуши ортиб бормоқда.
Уй-жой эълонлари таркибида бирламчи бозор улуши 2024 йилнинг январь ойидаги 33,8% дан 47,6% гача ошди, иккиламчи бозор улуши эса 66,2% дан 52,4% гача камайди.
Уй-жой бозорида 2–3 хонали сегментларда нарх нисбатан барқарор сақланмоқда. Бирламчи бозорда 4+ хонали юқори нарх сегментида пасайиш сақланмоқда, иккиламчи бозорда эса ушбу сегментда мўтадил ўсиш қайд этилди.

Бирламчи бозорда нархларнинг ўзгариши:
3 хонали — +1,8%
2 хонали — +0,7%
1 хонали — −1,6%
4+ хонали — −2,1%
Иккиламчи бозорда нархларнинг ўзгариши
1 хонали — +3,5%
2 хонали — +0,4%
3 хонали — +1,2%
4+ хонали — +0,6%

Марказга яқин ҳудудларда тўлиқ таъмирланган уйлар нархи юқорилигича қолмоқда.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар бўйича 1 м² учун ўртача таклиф нархлари туманлар кесимида фарқланмоқда:
Миробод, Яккасарой, Мирзо Улуғбек: $1413 -$2121,
Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор, Яшнабод: $1195-$1797,
Учтепа, Олмозор, Сирғали: $900-$1367.
Тўлиқ таъмирланган хонадонларнинг ҳудудлар ўртасидаги нарх тафовути бирламчи бозорда 2 баробардан ошди.
4 хонали тўлиқ таъмирланган хонадонларда:
Бирламчи бозор:
Миробод — $2 117/м²
Сирғали — $922/м²
2,3 баравар тафовут
Иккиламчи бозор:
Миробод — $1 677/м²
Сирғали — $900/м²
1,9 баравар тафовут
Яшнободдаги ўсиш ва “Янги Тошкент” омили.
Яшнобод туманида кузатилаётган нарх ўсишига қурилиш фаоллиги, инфратузилма ривожи ҳамда “Янги Тошкент” лойиҳаси билан боғлиқ кутилмалар таъсир қилаётган бўлиши мумкин.
Нақдсиз олди-сотди тартибининг жорий этилиши дастлабки ойда нархларда кескин ўзгариш келтириб чиқармади. Якуний таъсирни баҳолаш учун 2026 йилнинг 2–3-чоракларидаги динамика муҳим бўлади.
Хулоса: Марказга яқин ҳудудларда нарх даражаси юқорилигича қолмоқда, Яшнободда эса инфратузилма ва “Янги Тошкент” омили ўсиш кутилмаларини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, 4+ хонали юқори нарх сегментидаги пасайиш рискини алоҳида баҳолаш зарур.

Таҳлиллар ОLX.UZ очиқ эълонлари асосида тайёрланган бўлиб, ундаги нархлар таклиф нархларини акс эттиради; якуний битим нархлари бундан фарқ қилиши мумкин.
