platina.uz
Жамият

Айрим ҳуқуқбузарликлар қўриқлаш хизматлари мансабдорлари томонидан кўриб чиқилади

Улар орасида вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш ва бошқалар бор. 

Айрим ҳуқуқбузарликлар қўриқлаш хизматлари мансабдорлари томонидан кўриб чиқилади

Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш хизмати мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади.

Қонун (ЎРҚ–1146-сон, 19.05.2026 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади:

- жамоат жойларида тамаки ва алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш;

- белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш ва тўкиш;

- вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш;

- маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш ва бошқалар.

Қуйидагилар ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматларининг (бўлинмаларининг) мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади:

-оз миқдорда талон-тарож қилиш;

-майда безорилик;

-диний материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;

-қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш;

-совуқ қуролни олиб олиб юриш;

-вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш ва бошқалар.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid