platina.uz
Иқтисод

Харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомашина тақдим этилади. 

Харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади

Қорақалпоғистон ва Хоразмда берилган харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади.

“Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишни оммалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (254-сон, 18.05.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинлар ўтказилади.

Қарор билан тасдиқланган низомга асосан, харид чекларини “Солиқ” иловаси орқали рўйхатдан ўтказган ҳар бир шахс ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.

“Солиқ” иловасида ҳар бир шахсга рўйхатдан ўтказилган харид чекларининг ютуқли ўйинга киритилгани ҳақида маълумот бериб борилади.

Ютуқли ўйин ҳар ойда “Солиқ” иловасидаги “Ютуқли ўйинлар” платформаси орқали ўтказилади.

Танлов 1 ой давомида иштирокчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган харид чеклари жамланмаси доирасида ўтказилиб, ғолиблар инсон омилисиз харид чекини тасодифий танлаб олиш асосида аниқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомашина тақдим этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid