Қурбон ҳайитида кетма-кет 5 кун дам берилади
Байрам 2026 йил 27 май, чоршанба кунига тўғри келиши кутиляпти. 1 июндан яна иш кунлари бошланади.

2026 йил Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун дам олади.
2026 йилда Қурбон ҳайити 27 май, чоршанба кунига тўғри келиши кутилмоқда. Президент фармонида белгиланган саналарга кўра, ҳайит муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун дам олади.
Унга кўра, 28−29 май (пайшанба-жума) кунлари барча учун қўшимча дам олиш кунлари, 30 май, шанба куни эса 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Шу тариқа иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча кетма-кет 5 кун дам олади:
27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити (бўлиши кутилмоқда);
28 май, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
29 май, жума — барча учун қўшимча дам олиш куни;
30 май, шанба — ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун одатий дам олиш куни;
31 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.
1 июндан яна иш кунлари бошланади.
