platina.uz
Спорт

"Арсенал" муддатидан аввал Англия чемпионига айланди

Лондонликларнинг энг яқин таъқибчиси “Манчестер Сити” АПЛнинг 37-тур баҳсида “Борнмут” билан дуранг қайд этди. 

"Арсенал" муддатидан аввал Англия чемпионига айланди

Лондоннинг "Арсенал" клуби муддатидан аввал Англия чемпионига айланди.

Клубнинг яқин таъқибчиси “Манчестер Сити” АПЛнинг 37-тур баҳсида “Борнмут” билан дуранг қайд этгани (1:1) сабаб энди улар “Арсенал”га ета олишмайди. “Тўпчилар” 82 очко билан муддатидан аввал АПЛ ғолибига айланишди.

“Арсенал” охирги марта 2003/04 мавсумда Англия чемпионатида тенгсиз бўлган эди.

Ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан бирга АПЛ кумуш медалларига эга чиқди.

"Арсенал" шунингдек, ЕЧЛда ғалаба қозониш имкониятини ҳам сақлаб турибди, жамоа 30 май куни ПСЖга қарши финалда ўйнайди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid