platina.uz
Жамият

Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳар ҳокимини жазолади

Илҳом Қиличхонов ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган деб топилди. 

Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳар ҳокимини жазолади

Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳар ҳокимини жазолади.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг 2026 йил 19 майдаги фармойиши билан Нурафшон шаҳар ҳокими Илҳом Қиличхоновга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Бунга Президентнинг 2024 йил 25 июндаги "Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 234-сонли қарори талаблари ижросини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назоратга олмаганлик ва ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлик сабаб бўлган. ​

Меҳнат кодексининг 312-моддаси ҳамда Илҳом Қиличхоновнинг тушунтириш хатига асосан, Нурафшон шаҳар ҳокимига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси белгиланди.

​Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари А.Акрамов зиммасига юклатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid