platina.uz
Жамият

Таиланд ҳукумати визасиз кирувчи сайёҳлар учун чеклов жорий этди

Визасиз қолиш муддати 60 кундан 30 кунгача қисқартирилади. Бу Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам амал қилади. 

Таиланд ҳукумати визасиз кирувчи сайёҳлар учун чеклов жорий этди

Таиланд расмийлари хорижий сайёҳлар учун визасиз қолиш муддатини 60 кундан 30 кунгача қисқартириш бўйича қарор чиқарди.

Янги қоидалар Ўзбекистон ва Россия каби 93 та давлат фуқароларига таъсир қилади. Бу ҳақда Khaosod газетаси мамлакат Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб хабар берди.

Ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари Таиландда 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин. Ушбу режим 2024 йил июл ойидан бери амал қилади ва туризмни ривожлантириш учун жорий этилган.

Таиланд оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, қироллик расмийлари чет элликларнинг ноқонуний ишлаши ва тижорат мақсадларида сайёҳлик режимидан суиистеъмол қилиниши ҳолатлари туфайли аввалги 30 кунлик чекловни тиклашга қарор қилишди.

Ўзгаришларнинг аниқ санаси ҳали эълон қилинмаган. Бироқ, маҳаллий манбалар Таиландда қолиш муддатини қўшимча 30 кунга узайтириш имконияти сақланиб қолиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Таиланд, айниқса қиш мавсумида, Ўзбекистон аҳолиси орасида машҳур сайёҳлик маскани бўлиб қолмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid