Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосар тайинланди
Иброҳим Эргашев аввал Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори сифатида ишлаган.

Иброҳим Эргашев Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари тайинланди.
Президентнинг қарори билан Эргашев Иброҳим Кенжабаевич Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори (2021 йилдан) лавозимида ишлаб келган.
Иброҳим Эргашев аввал "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар мажмуи бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.
2014—2016 йилларда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. 2017 йилдан ўсимликлар карантини тизимига ўтган.
