Элдор Шомуродов Туркия чемпионати тўпурарига айланди
Футболчи якунланган мавсумда 22 та гол ва 5 та ассист қайд этди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионати жорий мавсумида 22 гол уриб, мусобақа тўпурарилигини қўлга киритди.
Шомуродов якунланган мавсумда 22 та гол ва 5 та ассист қайд этиб, лига тўпурарига айланди.
У билан бир хил 22 та гол урган “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу ҳам 22 та тўп киритган, аммо ассистлари сони 2 тага тенг. Ҳужумчи “Генчлербирлиги” (0:3)га қарши ўйинда гол ура олмади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори жамоага мавсум бошида Италиянинг “Рома”сидан ўтган эди.
