platina.uz
Жаҳон

Исроил ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти қўмондони ўлдирилганини эълон қилди

Ал-Ҳаддад Фаластин анклавидаги гуруҳнинг аввалги қўмондони Муҳаммад Синварнинг ўлимидан сўнг ушбу лавозимни эгаллаган. 

Исроил ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти қўмондони ўлдирилганини эълон қилди

Исроил Мудофаа Кучлари ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти "ал-Қассам" қўмондони Изз ад-Дин ал-Ҳаддаднинг ўлдирилганини эълон қилди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби идораси хабар берди.

"Қайтарилган гаровга олинганлар билан ҳар бир суҳбатда асосий террорчи Изз ад-Дин ал-Ҳаддаднинг исми қайта-қайта тилга олинди. У 7 октябрдаги қирғиннинг асосий айбдорларидан бири (2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ) ва ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти раҳбари эди. Бугун биз уни йўқ қилишга муваффақ бўлдик", дейилади пресс-релизда.

ҲАМАС вакили Reuters агентлигига ҳарбий қанот раҳбарининг ўлимини тасдиқлади. Ҳаракат Исроилнинг баёнотларига расман изоҳ бермади.

Исроил армиясининг маълумотларига кўра, Изз ад-Дин ал-Ҳаддад Фаластин анклавидаги гуруҳнинг аввалги қўмондони Муҳаммад Синварнинг ўлимидан сўнг ўз лавозимини эгаллаган. ИДФнинг таъкидлашича, яқинда Изз ад-Дин ал-Ҳаддад ҳаракатнинг ҳарбий қанотининг салоҳиятини тиклаш ва Исроил фуқароларига қарши ҳужумларни режалаштириш устида ишлаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid