platina.uz
Сиёсат

Президент Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишди

Мажмуанинг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади, унда 5 мингдан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. 

Президент Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишди

Амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан биргаликда Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишдилар.

Мажмуанинг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади, унда 5 мингдан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. Муҳташам ансамбль тўртта 70 метрлик минора ҳамда асосий зал ва анъанавий айвонларни ўз ичига олган уч қаватли бош бинодан иборат.

Ислом ва Шарқ меъморчилигининг энг яхши анъаналарига мувофиқ барпо этилган жоме масжидида миллий нақшлар, шарқона гумбазлар, баланд миноралар ҳамда замонавий қурилиш технологиялари уйғун қиёфа касб этган. Масжиднинг ички безагида ислом хаттотлик ва наққошлик санъати намуналаридан кенг фойдаланилган.

Атрофдаги 4,2 гектар майдонни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда яшил майдонлар, йўлаклар, дам олиш жойлари, ёритиш тизимлари, манзарали қурилмалар ва фавворалар барпо этилмоқда.

Ўзбекистон томонидан қардош Қозоғистон халқи ҳамда Туркистон аҳолисига туҳфа сифатида қуриб битказилган ушбу муҳташам мажмуа икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва маданий яқинлик, яхши қўшничилик ҳамда иттифоқчилик муносабатларининг ёрқин ифодаси бўлгани таъкидланди.

Қуръони оятлари тиловат этилиб, қардош халқларимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid